Доғистонда даҳшатли портлаш: 27 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
Фавқулодда ҳодисадан кейин жиноий иш қўзғатилган.
Россиянинг Доғистон республикаси маркази Махачқалъа шаҳридаги “Нафта 24” ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш содир бўлди, оқибатда 27 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Доғистон табиий офатлар тиббиёти марказига асосланиб, РИA "Новости" хабар бермоқда.
Шунингдек, 75 киши жароҳат ҳам олган.
Россия Тергов қўмитасининг Доғистон бўйича тергов бошқармаси фавқулодда ҳодисадан кейин жиноий иш қўзғатган.
Тергов маълумотларига кўра, 14 август куни, маҳаллий вақт билан соат 21:50 да Новокули қишлоғидаги Кулинская кўчаси ва Федерал автомагистрал чорраҳасида жойлашган автоуловларга техник хизмат кўрсатиш биносида автотранспортга техник хизмат кўрсатиш вақтида ёнғин содир бўлган ва портлаш юз берган.