platina.uz
Жаҳон

Эквадорда президентликка номзод митингда отиб ташланди

Виллавитенсио ҳаёт белгиларисиз клиникага олиб кетилган.

Эквадорда президентликка номзод митингда отиб ташланди

Эквадор президентлигига номзод Фернандо Вилявитенсио мамлакат пойтахтидаги митингдан сўнг отиб ўлдирилди.

Виллавитенсио ҳаёт белгиларисиз клиникага олиб кетилган, у ерда шифокорлар уни ўлган деб эълон қилишган.

Отишма натижасида жами саккизга яқин киши жароҳатланган, дея хабар беради манбалар. Полиция отишма содир этганларни қидирмоқда.

Амалдаги президент Гильермо Лассо баёнот билан чиқиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва жиноятчилар жазосиз қолмаслигини айтган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid