Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни
Platina.uz 30 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

30 июл санаси билан боғлиқ хабарлар
Халқаро дўстлик куни – 2011 йил 27 апрелда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган
Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни
Воқеалар.
1156 йил оғир дардга чалинган хоразмшоҳ Отсиз оламдан ўтди. Ўрта аср шарқ тарихчилари Рашидиддин, Ибн ал-Асир, ан-Насавий ва бошқалар ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразм ҳукмдори Отсизнинг фаолиятини юқори баҳолаб, уни “Салжуқийлар салтанатининг устунларидан бири эди”, дея таърифлаганлар. Отсиз ўз фуқароларига нисбатан адолатли ҳукмдор бўлиб, манбалар тили билан айтганда “уларнинг мол-мулкига чанг солмас, раийятга ғамхўрлик қилар, оғирчилик ва осойишталик замонларида у билан бирга эди”. Хоразмшоҳ доимо сабр-тоқат, шижоат билан мустақиллик учун кураш олиб борди.
1502 йил – Кристофер Колумб майя халқ вакиллари билан биринчи марта учрашди.
1729 йил –- АҚШнинг Мэриленд штатидаги энг йирик шаҳар, йирик порт Балтиморга асос солинди. Порт колониянинг лорд эгаси Чарлз Балтимор шарафига номланган.
1842 йил – Шералихон Қўқон хонлиги тахтига ўтирди. Мазкур воқеа Худоёрхонзоданинг “Анжум ат-таворих” (“Тарих юлдузлари”) асарида қуйидагича қайд этилган: “Душанба куни, 1258 йил, жумодассонийнинг йигирманчи кунидан кейин (милодий 1842 йил 30 июлда) қуёш Саратон буржида бўлган вақтда икромли уламо ва умаро иттифоқи, бутун аҳли ислом жамоасининг ижмои билан Фарғонанинг хонлик тожи ва жаҳонбонлик тахти Шералининг қутлуғли зоти билан оройиш ва намойиш топиб, шоҳлик тожи ва фармон беришлик гултожи унинг боши билан зеб-зийнат топди”.
1898 йил – америкалик шифокор Жон Харви Келлог ва унинг укаси маккажўхори доналарини ихтиро қилди.
1900 йил — Британияда конларда болалар меҳнати тақиқланди.
1912 йил – император Тайшо Япония тахтига ўтирди.
1925 йил – Албания, Греция ва Югославия ўзаро чегараларни тан олиш тўғрисида шартнома имзоладилар.
1932 йил – Лос-Анжелесда ўнинчи Олимпия ўйинлари бошланди.
1938 йил – фашистлар Германияси америкалик автомобил магнати Генри Фордни немис бургутининг темир хочи билан тақдирлади.
1975 йил – Хелсинкида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича конференция бошланди.
1976 йил – Испанияда сиёсий маҳбусларга амнистия эълон қилинди.
1980 йил – Исроил парламенти бирлашган Қуддусни мамлакат пойтахти деб эълон қилди.
1984 йил – NBC телеканалида “Санта Барбара” телесериали эфирга узатила бошлади.
1992 йил – ГДР собиқ раҳбари Эрич Хонеккер Россиядан Германияга чиқариб юборилди.
1993 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўрткўл шаҳрининг 120 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга асосан, Қорақалпоғистон Республикасининг биринчи пойтахти бўлган Тўрткўл шаҳрининг республика тарихий, ижтимоий ва маданий тараққиётида тутган муҳим ўрнини эътиборга олиб Тўрткўл шаҳрида байрам тантаналарини ўтказиш белгиланди.
2012 йил – Ўзбекистонда иккита янги рақамли канал – “Маdaniyat va ma’rifat” ҳамда “Dunyo bo‘ylab” телеканаллари ташкил этилди.
2018 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Таваллудлар
1931 йил – физик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Тоймас Йўлдошбоев таваллуд топди. Унинг илмий ишлари юқори энергиялар ядро физикаси, астро-физика ва космик нурлар физикасига оид.
1947 йил — америкалик актёр, кинопродюсер, сиёсатчи, режиссёр, “Терминатор” роли билан машҳур бўлган Арнольд Шварценеггер;
1961 йил — рус ва ўзбек кино актёри, кино ва телевидение режиссёри, сценарийчи, продюсер
Жаҳонгир Файзиев;
1965 йил — ўзбек мухбири ва шоири, 2019 йил сентябрдан „Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази“ раҳбари Минҳожиддин Мирзо таваллуд топган.