platina.uz
Жаҳон

Океан тубидан “Титан” батискафи саёҳатчилари жасадларининг қолдиқлари топилди

Экипаж аъзолари “Титаник” кемаси ҳалокатга учраган жойга саёҳатни мақсад қилганди. 

Океан тубидан “Титан” батискафи саёҳатчилари жасадларининг қолдиқлари топилди

AҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати “Титан” сув ости кемасида ҳалок бўлганлар ва қурилманинг қолдиқлари топилганини эълон қилди.

Экипаж аъзолари “Титаник” кемаси ҳалокатга учраган жойга саёҳатни мақсад қилганди.

“Мен ушбу муҳим далилларни топишда денгизнинг экстремал масофалари ва чуқурликларида тиклаш ва сақлашда мувофиқлаштирилган ёрдам учун миннатдорман”, деди капитан Жейсон Нойбауер, "Титан" ҳалокатини текшириш комиссияси раҳбари.

Маълум қилинишича, шифокорлар энди инсон қолдиқларини ўрганишни бошлайди. Улар вайроналар остида аниқланган жасадларнинг “расмий таҳлили”ни ўтказади.

Аввалроқ батискафнинг дум конусини ва корпуснинг бошқа қисмларини топилгани эълон қилинганди.

“Титан" экипажи таркиби қуйидаги шахслардан иборат эди: 58 ёшли британиялик тадбиркор ва тадқиқотчи Ҳамиш Хардинг, 48 ёшли покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг 19 ёшли ўғли Сулаймон, OceanGate директори 61 ёшли Стоктон Раш ва 77 ёшли француз тадқиқотчиси Пол Aнри Наржолет.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid