platina.uz

Валюта захиралари бўйича етакчи давлатлар очиқланди. Ўзбекистонда вазият қандай?

Халқаро олтин-валюта захиралари бўйича маълумот тақдим этилди. 

Иқтисод
24 июнь 2023 йил
Валюта захиралари бўйича етакчи давлатлар очиқланди. Ўзбекистонда вазият қандай?

Global Index халқаро олтин-валюта захиралари бўйича маълумотни тақдим этди.

Унда маълум бўлишича, Хитой 3,23 триллион доллар резерв билан биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи поғонани Япония банд қилди (1,26 триллион доллар).

Кучли учликни 811 миллиард доллар билан Швейцария якунлаб берди. Шунингдек, етакчилар рўйхатида Саудия Арабистон (496 миллиард), Тайван (456 миллиард) ва Россия (432 миллиард ҳам бор.

АҚШ 123 миллиард долларлик олтин резерви 19-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон Марказий банкининг 2023 йил июнь ойи бошида тақдим этган маълумотига кўра, мамлакатнинг халқаро захиралари 34,4 миллиард долларни ташкил этади.

Солиштириш учун: 2023 йил 1 май ҳолатида Ўзбекистон халқаро захиралари 35,2 миллиард доллар бўлган. Демак бир ойда захиралар қарийб 837 миллион долларга камайган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+