platina.uz

Ўзбек компаниялари янги санкциялар рўйхатига қўшилди

Хусусан, пакетда айрим товарларни Россия ҳудудига киритаётган учинчи давлатларга экспортни тақиқлашни кенгайтириш имконияти кўзда тутилган. 

Жаҳон
23 июнь 2023 йил
Ўзбек компаниялари янги санкциялар рўйхатига қўшилди

Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 11-пакети кучга кирди, унда Ўзбекистондан айрим компаниялар ҳам бор.

Эстония Ташқи ишлар вазири Маргус Цахкнанинг сўзларига кўра, 11-пакет Россиянинг аввалги санкциялардан қочишига йўл қўймаслиги керак.

"Украина бу урушда ғалаба қозонмагунча, Эстония ва Европа Иттифоқи тўхтамайди, Россия ва унинг раҳбарияти ўз ҳаракатлари учун жавобгар бўлади", деди ташқи ишлар вазири.

Хусусан, пакетда айрим товарларни Россия ҳудудига киритаётган учинчи давлатларга экспортни тақиқлашни кенгайтириш имконияти кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Россияда рўйхатдан ўтган трейлерларга Европа Иттифоқига юк ташиш тақиқланади, нефт эмбаргоси ва нарх чегараси қоидаларини бузган кемаларнинг Иттифоқ портларига кириши тақиқланади.

Янги пакет Германия ва Полша учун "Дружба" қувури орқали нефт олиш бўйича истисноларни бекор қилишни назарда тутади (мамлакатларнинг ўзлари қишда қувур орқали Россия хом ашёсини олишдан бош тортган). Шу билан бирга, ЕИ Қозоғистон ёки бошқа ҳар қандай давлатдан Россия ҳудуди орқали “Дружба” бўйлаб Европага нефт етказиб бериш тақиқланмаслигини таъкидлади.

Евроиттифоқ кенгаши санкциялар рўйхатига 87 та ташкилот қўшилганини эълон қилди. Улар Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлашда айбланмоқда.

Улар Хитой, Ўзбекистон, БАА, Сурия ва Aрманистон ташкилотларидир, дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, 100 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар "қора рўйхат"га киритилди, уларнинг активлари музлатилади. Шахсларнинг исмлари ҳозирча ошкор этилмаган, аммо унда судялар, "украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда иштирок этган" юқори мартабали ҳарбий амалдорлар, бизнесменлар, журналистлар ва Россия разведкасига хизмат кўрсатувчи Россия ИТ компаниялари, шунингдек, банклар борлигини таъкидланди.

Европа Иттифоқи, шунингдек, Россияга қимматбаҳо автомобиллар, двигатели 1,9 литрдан ортиқ бўлган барча электр ва гибрид автомобиллар экспорти тақиқини узайтиради.

Бундан ташқари, Европада Россиянинг RT Balkan, Oriental Review, «Царьград», New Eastern Outlook ва Katehon телеканалларининг трансляция лицензияларини тўхтатди.

Расмий Брюссел март ойининг бошидан бери чекловларнинг янги босқичи устида ишламоқда.

Бундан аввалги, яъни 10-пакет жорий йил феврал ойида эълон қилинганди. Унда Евроиттифоқ турли электроника маҳсулотларига, шунингдек Россиянинг 121та юридик ва жисмоний шахсларига чекловлар киритганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+