platina.uz

Мушукни тириклай ёққанларга қўлланган жарима бекор қилинди

Маҳаллий органлар ҳолатни етарлича малакалай олмагани сабабли бу учовлон жарима билан қутулиб қолганди.

Жамият
20 июнь 2023 йил
Мушукни тириклай ёққанларга қўлланган жарима бекор қилинди

Фарғонада мушукни тирик ҳолатда ёқиб юборган шахсларга қўлланилган БҲМнинг 3 баравари миқдоридаги жарима жазоси Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан бекор қилинган.

Бир неча кун олдин 3 фуқаро мушукни қафасга қамаб, уни ёнилғи сепиб, тириклай ёқишган ва ўлишини томоша қилиб туришган. Камига бу ҳолатни видеога олиб, интернетга жойлаган.

Аммо маҳаллий органлар ҳолатни етарлича малакалай олмагани сабабли бу учовлон жарима билан қутулиб қолганди.

Ҳозир ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ва 189-1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+