Нукусда янги инклюзив дaвлaт хизмaтлари мaркaзи очилди
Бу ерда экстерриториаллик тамойили, яъни яшаш ва рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби жорий этилган.
Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида давлат хизматлари инклюзив маркази очилди. Бу ерда барча ҳужжатларни битта жойда олиш ва янгилаш мумкин.
Мазкур инклюзив марказ Aдлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида пилот (синов) тариқасида танланган 7 та марказдан биридир.
Бу ерда экстерриториаллик тамойили, яъни яшаш ва рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби жорий этилган. Нукус туманидаги янги ДХМ 280 та давлат хизматларини кўрсатади ва кунига 300 нафарга яқин аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Марказда аёллар бепул юридик ёки психологик ёрдам олишлари, янги кўникмаларни ривожлантиришлари ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун маслаҳат ёрдами олишлари мумкин.