Марказий банк пул алмашишини яна рад этди
Ижтимоий тармоқларда пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳақида хабарлар тарқалган.

Марказий банк пул бирлигининг деноминация қилиниши ҳақидаги хабарларни рад этган. 2019 йилда ҳам худди шундай раддия беришган эди.
Ижтимоий тармоқларда пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳақида хабарлар тарқалган.
"Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи ҳукумат ва Марказий банк томонидан кўзда тутилмаган", дейилган раддияда.
Бундай миш-мишлар 2019 йилда ҳам урчиб кетганди. Ўша пайтда 100 минг сўмлик купюра муомалага киритилган. Кейинроқ 200 минг сўмлик ҳам муомалага киритилган.
Деноминация — миллий валюта қадрсизланиши ортидан пул алмашишини билдиради. Лекин бу иқтисодиётдан катта харажат талаб қилади.
