Фарғонада ер сотган Россия фуқароси ушланди
У 14 гектар ер майдонини сотишга уринган.
Россия фуқароси Фарғонада боғдорчиликка ажратилган ерни ноқонуний сотаётган пайтда қўлга олинган.
Маълум қилинишича, 1997 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган аризасига кўра, тезкор тадбир ўтказилди.
1985 йилда Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Қувасой шаҳар Қўчқорча қишлоғи ҳудудида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалигига узоқ йилга ижарага берилган 14 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 14 минг АҚШ долларига сотишга келишган.
Гумонланувчи олдиндан келишилган пулнинг 15 минг АҚШ долларини Фарғона шаҳар Марғилоний кўчасида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳолатлари олиб борилмоқда.