platina.uz

Сирдарё ҳокими марказ қурилишига 1,2 млрд ажратди

Маблағлар "Ягона буюртмачи хизмати" давлат унитар корхонаси ҳисобига ўтказиб берилиши белгиланган.

Жамият
1 июнь 2023 йил
Сирдарё ҳокими марказ қурилишига 1,2 млрд ажратди

Сирдарё вилояти ҳокими "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази" қуриш учун давлат бюджетидан 1,2 млрд сўм ажратиш ҳақида фармойиш имзолаган.

Ушбу маблағлар "Ягона буюртмачи хизмати" давлат унитар корхонаси ҳисобига ўтказиб берилиши белгиланган.

Сирдарё ҳокими май ойида бюджетдан анча пул ажратиб қўйган. Масалан, вилоятда фото ва видео радарлар сотиб олиш учун бюджетдан 3 млрд. сўм ажратилган.

Шунингдек, вилоятда ташкил қилинган “Чавандозлар мактаби”га “Сирдарё универсал қурулиш лойиҳа” МЧЖга қарашли бино иншоотини харид қилиш учун яна бюджетдан 1 млрд. сўм маблағ Миллий гвардия Сирдарё вилояти чавандозлар мактабига ажратилган.

6-8 май кунлари Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик фестивалига Сирдарё вилояти ҳокими 716 млн. сўмдан ортиқ пул ўтказилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+