Таниқли рассом вафот этди
У суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста бўлиб, суякдан “Яккама-якка”, “Чўпон”, “Навоий ҳайкали” ва “Пахта рақси” номли асарлар яратган.
Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг фахрий аъзоси, ёғоч ўймакор уста Ортиқ Файзуллаев 90 ёшда вафот этди.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёғоч ўймакор уста Ортиқ Файзулланв ижодий фаолияти давомида яратган санъат асарлари билан кўплаб бадиий кўргазмаларда қатнашган.
Марҳум кўплаб шогирдларга устозлик қилган. Шогирдлари давлат мукофотлари ва танловлар ғолибига айланишган.
Ортиқ Файзуллаев суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста бўлиб, суякдан “Яккама-якка”, “Чўпон”, “Навоий ҳайкали” ва “Пахта рақси” номли асарлар яратган.