ЖССТ коронавирусдан эмлашнинг зарарли эканини тан олди
Вакцина олган айрим беморлар “лонг-ковид”, яъни узоқ муддатга чўзилган ковидга ўхшаш симптомларни бошдан кечиришган.
COVID-19 га қарши эмлаш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига ўзгартириш киритилди.
Болалар учун вакцина олиш бекор қилинди, барча фуқароларга эса уч мартадан ортиқ вакцина олиш тавсия этилмайди. “Медиа Поток” нашри шу ҳақда хабар бермоқда.
Вакцина олган айрим беморлар “лонг-ковид”, яъни узоқ муддатга чўзилган ковидга ўхшаш симптомларни бошдан кечиришган.
Бундан ташқари, олимлар вакциянациядан кейин асоратлар қолишини аниқлашган. Масалан, Пол Эрлах номидаги вирусология институтининг тадқиқотчилари ҳар 1000 доза вакцинанинг 1,78, 20000 доза вакцинанинг 5 та ҳолатида эса жиддий ва хавфли асоратлар қолишини аниқлаган.
Шундай асоратлардан бири – Гиен-Барре синдромидир (бу хасталикда инсоннинг иммун тизими ўз периферик нервларини зарарлашга киришади, шолликка олиб келади) Ҳатто AҚШ, Германия ва Россияда CОVID-19 га қарши эмлаш қурбонлари учун махсус реестрлар яратилган.
Бу ҳолатда фақат Johnson & Johnson/Janssen ва AstraZeneca вакциналари ҳақида гап бормоқда. Олимларнинг айтишича, бу вакциналар қон қуйилиши, пировардида тромбозларга олиб келади. Мутахассислар, шунингдек, Россиянинг “Спутник” вакцинаси ҳам шундай асорат қолдиришини аниқлашган. Чунки “Спутник” аденовирус асосида яратилган.