platina.uz

Балиқ берма, қармоқ бер

Бир қадимий нақл бор, муҳтож одамга балиқ берма, еб қўяди-ю, яна муҳтож бўлиб қолади. Унга қармоқ бериб, балиқ тутишни ўргат, ўзи истаган пайти тутиб, еяверади. 

Мақола
23 май 2023 йил
Балиқ берма, қармоқ бер

Ўзбекистонда аҳолининг турмуш даражасини кўтариш, камбағилликни қисқартиришга қаратилган янги чора-тадбирлар йўналиши ҳам ана шу нақл моҳиятига мос келади, десак муболаға бўлмайди. Шунинг учун аҳоли бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш ва молиявий рағбатлар тақдим этиш билан боғлиқ лойиҳалар айни муддао бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Aгзaмовaнинг маълум қилишича, ҳар йили оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилмоқда. Бунинг натижасида биргина ўтган йили 1 миллион, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳолини камбағалликдан чиқаришга эришилди.

- Хусусан, жорий йил 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади, дея маълум қилди депутат. - Дастур доирасида 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади.

Энг аҳамиятли жиҳати, дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан, улар камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади. Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинса, 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

Бундай имтиёз аҳолини тадбиркорликка қизиқтириши билан бирга, даромадлари ортишига сезиларли таъсир кўрсатади. Тадбиркорларни учун эса харажатларни тежаб, қўшимча даромадга эга бўлиш мақсадида камбағалларни ишга ёллашдан манфаатдор қилиб қўяди.

Бундан ташқари, юқорида зикр этилган дастурда иштирок этаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби қўлланилиши, инфратузилма, ер ва бино-иншоотлар билан таъминлашда қўшимча енгилликлар берилиши ҳали мамлакатимиз тарихида кузатилмаган имтиёзлардан ҳисобланади.

Айни шароитда камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой тажрибасини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, икки мамлакат тажрибали экспертлари иштирокида 18 та йўналишда манзилли лойиҳалар тайёрланган. Бу лойиҳаларда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+