Немис автомобил ишлаб чиқарувчилари Brexit'дан сўнг қоидаларни кечиктиришга чақирмоқда
Германиянинг қудрали автосаноат ассоциацияси Европа Иттифоқи ва Буюк Британияни Brexit'дан сўнг киритиладиган қоидаларни кечиктириб туришни сўрамоқда. Ассоциация вакилларининг айтишича, янги қоидалар электромобилларга ўтишга тўсқинлик қилади.
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш чоғида тузилган савдо битимига мувофиқ, 2024 йилдан бошлаб, ортиқча тарифдан қочиш мақсадида, Европа Иттифоқида сотиладиган электр автомобил қийматининг 45 фоизи Буюк Британиядан ёки ЕИдан келиши лозим.
Муаммо шундаки, аккумулятор батареясининг қиймати электромобил қийматининг ярмини ташкил этиши мумкин, Европа эса ҳали ўзининг етарлича ривожланган аккумулятор ишлаб чиқариш саноатига эга эмас. Бундай саноат 2023 йил охиригача шаклланиши ҳам эҳтимолдан узоқ, дейилади VDA ассоциациясининг баёнотида.
Буюк Британияга экспорт ва ундан импорт тарифлари бўйича Европа автомобил саноати унинг осиёдаги рақобатчилари билан солиштирганда мағлуб бўлиши тайин. Бу, шунингдек, электрон мобиллик тараққиёти учун хавф туғдиради. Яъни Европа Иттифоқига машина етказиш ҳамда аккумуляторлар ишлаб чиқариш занжирига путур етказиб, Европанинг келажакда ишлаб чиқариш майдончаси сифатида орқада қолишига олиб келади.
"Бу трансформацияни секинлаштиради", — дея баёнот берган лобби гуруҳи.
Аввалроқ автомобил ишлаб чиқарувчи яна бир комрпания Stellantis (STLAM.MI) агар мазкур муаммо ҳал этилмаса, Британия автомобил заводлари ёпилиб, минглаб иш ўринлари йўқолишига олиб келади.
Чоршанба куни Буюк Британия Брюссел билан музокаралар олиб боришини эълон қилган қилган эди.
"Бу масала бўйича Европа Иттиофоқи билан келишувга эришамиз, деган умиддамиз", — деган чоршанба журналистларга Буюк Британия бош вазирининг матбуот котиби Риши Сунак.