platina.uz

Фаррошларга ноқонуний тарзда кам маош берган раҳбарлар жазоланадими?

Ижтимоий тармоқда фаррошларнинг иш ҳақини ошириш бўйича кўплаб муҳокамалар бўлган. Кўп жойларда уларнинг ойлик маоши Ўзбекистонда белгиланган энг кам иш ҳақидан ҳам озлиги эътирозларга сабаб бўлган.

Жамият
19 май 2023 йил
Фаррошларга ноқонуний тарзда кам маош берган раҳбарлар жазоланадими?

Меҳнат кодексининг 245-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори бир вақтнинг ўзида белгиланади ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

Президентнинг 2023 йил 28 мартдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига кўра, 1 майдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 980 000 сўм этиб белгиланган.

Бандлик вазирлиги ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, фаррошларга кам ойлик тўланишини қоралаган. Аммо бундай қонунбузилишга йўл қўйган раҳбарлар аниқланиши, уларга қандай жазо берилиши ва муҳими, уларнинг шахси очиқланиши айтилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ, шифохоналарнинг санитаркалари (фаррош вазифасини бажаради) ойлик маоши 1 495 480 сўмни ташкил этади.

Иш берувчилар фаррошларга қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (980 000 сўм) дан кўп миқдорда иш ҳақи белгилаши ва бошқа қўшимча тўловларни тўлаши мумкин.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторида қуйидагича маош берилиши керак:

  • ётоқхона фаррошига (2-3 разряд, яъни 1 031 940 - 1 083 880 сўм);
  • подьезд фаррошига (2-3 разряд, яъни 1 031 940 - 1 083 880 сўм);
  • ҳудуд фаррошига (ишлаб чиқариш, хизмат) (1-2 разряд, яъни 980 000 - 1 031 940 сўм);
  • ишлаб чиқариш хоналари фаррошига (2-3 разряд, яъни 1 031 940 - 1 083 880 сўм);
  • хизмат хоналари фаррошига (1-2 разряд, яъни 980 000 - 1 031 940 сўм);
  • хожатхона фаррошига (кўчалар, паркларда) (2-3 разряд, яъни 1 031 940 -1 083 880 сўм).
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+