platina.uz

Илон Маск Twitter’нинг янги бош директори кимлигини айтди

Илон Маск реклама бизнесини модернизация қилган NBCUniversal advertising компаниясининг собиқ реклама раҳбари Линда Яккаринони ишга олди.

Жаҳон
17 май 2023 йил
Илон Маск Twitter’нинг янги бош директори кимлигини айтди

NBCUniversal advertising компаниясининг собиқ реклама раҳбари Линда Яккарино Twitterнинг янги бош директори бўлади, дея таъкидлади ҳозирги ижрочи директор Илон Маск ўз “твит”ида, чунки ижтимоий медиа платформаси реклама даромадларининг пасайишини бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.

"Мен Линда Яккаринони Twitter’нинг янги бош директори сифатида қутлашдан хурсандман!, деб ёзган Маск жума куни - " @LindaYacc биринчи навбатда бизнес операцияларига эътибор қаратади, мен эса маҳсулот дизайни ва янги технологияларга этибор бераман."

Comcast Corp кўнгилочар ва медиа бўлимида реклама бизнесини модернизация қилган Яккарино, бошқа қийинчиликлар қаторида қарзга тўла фирмани қабул қилиб олади.

Илон Маск октябр ойида Twitter’ни сотиб олганидан кейин реклама берувчилар, Twitter ўз ходимларининг деярли 80 фоизини йўқотганидан сўнг, уларнинг рекламалари номақбул контент ёнида пайдо бўлишидан хавотир олиб, бу платформани тарк этишган. Илон Маск ҳам бу йил Twitter’нинг рекламадан тушган даромади кескин пасайганини тан олди.

Маск минглаб ходимларни ишдан бўшатди, обуна бўйича маҳсулотларни ишга туширишга шошилди, натижада фирибгарларнинг ўзларини йирик брендлар деб кўрсатишлари учун имкон пайдо бўлди.

Яккарино раҳбарлигида эса Twitter "траекторияси дарҳол 180 даражали бурилиш ясайди", деган маркетинг консалтинги билан шуғулланувчи AJL Advisory компанияси бош директори Лоу Паскалис.

"Twitter реклама ҳамжамиятининг ишончига муҳтож", дея фикр билдирган GK Digital Ventures медиа консалтинг компаниясининг бош ижрочи директори Грег Кан. "Линда ўз ишончини, даврага янги ҳамкорларни жалб қилиш ва муносабатларни ривожлантиришнинг янги ёндашувларини намойиш этди", деган у.

Электр автомобил ишлаб чиқарувчи Tesla компаниясининг бош директори Илон Маск октябр ойида Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олди. Декабр ойида у "ишни қабул қила оладиган бирор ахмоқни топса", бош директор лавозимини тарк этишини айтганди.

Пайшанба куни Маск Twitter’да Яккаринони исмини айтмасдан, бош директор топгани ҳақида ёзди. Яккаринога яқин кишилардан бири Маскнинг твитлари унинг Twitter’га қўшилиш жадвалини тезлаштириши мумкинлигини айтди, бу Тесла акциядорлари қалбига малҳам бўларди.

Жума куни Тесла аксиялари 1,3 фоизга арзонлашди, шу боис таҳлилчилар бош директорни ёллаш Илон Маскга электромобил бизнесига кўпроқ эътибор қаратиш имконини беради, дея тахмин қилишмоқда. Лекин Comcast акциялари нархи унча ўзгармади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+