platina.uz
Жамият

Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар ўнталиги маълум қилинди

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган.

Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар ўнталиги маълум қилинди

Статистика агентлиги Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар ўнталигини эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган. Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида эса Хитой энг юқори улушга эга бўлган.

Демак, жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар қуйидагилар:

  • Хитой – 19,9 фоиз
  • Россия – 15,7 фоиз
  • Саудия Арабистони – 13,5 фоиз
  • Туркия – 6,1 фоиз
  • Кипр – 5,4 фоиз
  • Германия – 3,3 фоиз
  • Швейцария – 3 фоиз
  • Сингапур – 2,9 фоиз
  • Гонконг – 2,8 фоиз
  • Буюк Британия – 2,7 фоиз
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid