platina.uz
Жамият

Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатлари тўхтатилди

Судьялар олий малака ҳайъати президентликка номзод бўладиган Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.

Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатлари тўхтатилди

2023 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси "Адолат" социал-демократик партияси Пленумида мазкур партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод сифатида Робахон Анваровна Махмудова номзоди илгари сурилди.

Қонунчиликка кўра судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.

Сайлов кодексига асосан сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир.

Шу муносабат билан бугун Судьялар олий малака ҳайъати Р. А. Махмудованинг аризаси ва суд қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий судлов ҳайъатининг раиси Р. А. Махмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid