platina.uz

Европа Иттифоқининг янги санкциялари Ўзбекистонга ҳам дахл қилиши мумкин

Бугун Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари Россиянинг Украинага босқини муносабати билан киритиладиган янги санкциялар муҳокама этиладиган дастлабки мажлисга йиғилишади. Янги санкциялар Хитой ва Эрон фирмаларига йўналтирилган бўлиб, учинчи мамлакатларга экспортни чеклашга хизмат қилади. 

Жаҳон
10 май 2023 йил
Европа Иттифоқининг янги санкциялари Ўзбекистонга ҳам дахл қилиши мумкин

ЕИ га аъзо давлатларнинг элчилари ўртасидаги мунозаралар қизғин кечиши кутилмоқда. Чунки Россия генераллари Украинадаги уруш “кўнгилдагидек” кетмаётганидан норози бўлиб, “махсус операция” режа бўйича кетмаётганидан, бошқалар эса уларнинг халқаро алоқаларига путур етказиши мумкинлигидан хавотир олишмоқда.

Бир талай дипломатларнинг фикрича, вакилларнинг турли фикрда эканлиги уларнинг тез орада муросага келмаслигидан дарак бермоқда.

Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг баёнот беришича, янги санкциялар Россияга олиб кириш тақиқланган товураларнинг учинчи мамлакатлар орқали киришининг олдини олишга қаратилган бўлиб, Катта еттилик (G7) мамлакатлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

“Агар товарлар Европа Иттифоқи давлатларидан учинчи мамлакатларга ўтаётган бўлса ва кейин Россияга кириб бораётган бўлса, биз ЕИ аъзоларига бу товарлар экспортини тақиқлашни таклиф қилишимиз мумкин. Бироқ бу охирги чора бўлади ва ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим”, деган Урсула фон дер Ляйенн.

Шунингдек, у, ЕИ ўз экспортининг каттагина қисмини Россия орқали транзит қилишни тўхтатади, юқори технологияли товарлар ва самолётларнинг деталлари шулар жумласидандир.

Урсула фон дер Ляйен Комиссияси ишлаб чиққан таклифлар билан таниш дипломатик манбаларнинг хабар беришича, бу таклифлар орасида Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўнлаб компанияларини қора рўйхатга киритиш ҳам бор.

Шунингдек, манбаларга кўра, янги санкциялар нефт танкерларига очиқ денгизда юклар тушириш ёки портларга ўчирилган GPS-трекерлар билан киришни тақиқлашни кўзда тутади.

Мазкур санкциялар кучга кириши учун ЕИнинг барча 27 давлати рози бўлиши керак. Агар уларни ҳамма маъқулласа, бу санкциялар пакети Россиянинг 2022 йил феврал ойида Украинага бостириб кирганидан бери ташкил этилган раундларнинг ўн биринчиси бўлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+