platina.uz

Суд Трампни журналист Жин Керроллни зўрлашга уринишда айбдор деб топди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп суд ёзувчи ва журналист Жин Керроллни зўрлашга уриниш бўйича айбдор деб топилди.

Жаҳон
10 май 2023 йил
Суд Трампни журналист Жин Керроллни зўрлашга уринишда айбдор деб топди

Суд даъвони ҳал қилиш доирасида жабрланувчига 2 миллион доллар тўлаш, шунингдек, аёлга туҳмат ва обрўсига путур етказгани учун яна 3 миллион доллар товон тўлаш бўйича ҳукм чиқарди. CNN шу ҳақда хабар берган.

Трамп ҳукмни “шармандалик ва “барча замонларда бўлгани каби энг катта “алвасти овининг давоми” деб атади. (Алвасти ови – Ўрта асрларда Европада одамларни шайтон билан алоқада ва жодугарликда айблаб, таъқиб қилиш ва пировардида ўлдириш жараёни. Худди Сталин даврида “халқ душман”ларини қидириш ва репрессия қилишга ўхшайди).

Жин Керроллнинг айтишича, Доналд Трамп уни 1996 йил баҳорида Манхеттен марказидаги Бешинчи авенюдаги ҳашаматли Бергдорф Гудман дўконининг кийиниш хонасида зўрлашга уринган. Судга даъво 2022 йил ноябр ойида берилган. Ўшанда Трамп 2024 йилда президентликка номзодини қўйиш ниятида эканини ошкор қилганди.
Журналист Жин Керрол 2022 йил ноябр ойида АҚШнинг Ню-Йорк штатида кучга кирган янги қонун бўйича судга мурожаат қилди. Мазкур қонунга мувофиқ, жинсий зўравонлик қурбони гарчи жиноят узоқ муддат аввал содир этилган бўлса ҳам судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+