platina.uz

Хитой импортининг камайиши ва экспорт ўсишининг секинлашуви иқтисодий истиқболга соя солмоқда

Апрель ойида Хитой импорти кескин камайди, айни пайтда эса экспорт анчайин секин суръат билан ошди, бу эса COVID туфайли киритилган чекловлар бекор қилинганига қарамасдан кучсиз ички талаб белгиларини кучайтирди ва глобал ўсиш секинлашган бир шароитда қийинчиликка учраётган иқтисодиётга катта босим кўрсатмоқда. 

Жаҳон
9 май 2023 йил
Хитой импортининг камайиши ва экспорт ўсишининг секинлашуви иқтисодий истиқболга соя солмоқда

Хитой иқтисодиёти биринчи чоракда хизматларга барқарор талаб туфайли кутилганидан кўра тезроқ ўсиб борди. Лекин саноат ишлаб чиқариши ҳажми пасая бошлади, савдо ҳолати тўғрисидаги сўнгги хабарларга қараганда, мамлакатда пандемия давригача бўлган вазиятга эришиш узоқ вақт талаб қилади.

Дунёдаги иккинчи иқтисодиётга эга бу мамлакатга маҳсулотлар кириши апрел ойида 7,9% га тушиб кетди, бу ўтган ойга нисбатан 1,4% паст бўлиб, айни пайтда экспорт ҳажми 8,5% га ўсган. Сешанба куни божхона идораси шундай маълумот берди.

Reuters иқтисодиётчилар ўртасида сўров ўтказганда, улар экспортнинг 8,0% га ошганини маълум қилишган.

"Жорий йилнинг бошида импорт очилганидан кейин, импорт 2022 йилдаги кўрсаткичдан осонгина ошиб кетади, дея тахмин қилинганди, лекин бундай бўлмади", — деди Economist Intelligence Unit иқтисодчиси Сюй Тяньчэнь.

"Гарчи COVID дан кейин Хитойнинг тикланиши анчагина тез кечган бўлсада, бу кўпгина жиҳатдан автоном шаклда бўлди ва ташқи дунёга сезилмади", — дея қўшимча қилди Сюй Тяньчэнь.

Ўтган ойда савдо оқимларининг кескин ёмонлашуви ташқи талаб ва рисклар бўйича хавотирларни яна долзарб қилиб қўйди холос. Ички иқтисодиёт билан боғлиқ бу рисклар, айниқса ўтган йилга нисбатан секин тикланмоқда. Чунки COVID-19 муносабати билан киритилган чекловлар товарлар кириши ва чиқишига жиддий зарар етказган эди.

"Ташқи талабнинг пасайиши натижасида эквспорт янада қисқариб бораверади", — дея тахмин қилади Зычунь Хуанг, Capital Economics нинг Хитой бўйича иқтисодиётчиси.

Бир қатор сиёсий чора-тадбирларни фаоллаштирган Хитой ҳукумати эса ЯИМ ўсишини бу йилда 5% миқдорида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқчи. Лекин ўтган йили бундай мақсадга эришишнинг имкони бўлмаганди.

"Глобал иқтисодиёт ёмонлашмоқда ва Хитой ишлаб чиқариш секторини кучсизлантирмоқда", — деди главный экономист ING нинг Хитой бўйича бош иқтисодиётчиси Ирис Панг.

"Бунга жавобан ҳукумат фискал стимуллар ёрдамида меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш учун аралашишга мажбур бўлиши эҳтимолга яқинроқ”, деди Ирис Панг.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+