Эрон ҳукумати Швеция фуқаросини осиб ўлдирди
Эронда Швеция-Эрон фуқаролигига эга сиёсий диссидент осиб ўлдирилди. Унга 2018 йилдаги ҳарабий парадда ҳужум қилиши оқибатида 28 фуқаро ўлган араб бўлгиланчилари гуруҳига раҳбарлик қилиш айби қўйилган, дея хабар берди Эрон давлат телевидениеси.
Хабиб Фаражулло Шаабга Эронинг шиа қонунлари бўйича энг оғир жиноят ҳисобланувчи “ерда коррупцияга йўл қўйиш” айби қўйилган.
2022 йилда Эрон Шаабни Эроннинг жануби-ғарбидаги нефтга бой Хузистон вилоятида мустақил давлат яратишга уринаётган бўлгинчи арабларга ёрдам беришда ҳамда “кўплаб портлаш ва террорчилик амалиётлари” ўтказишда айблаб судга тортганди.
Бундан аввалроқ, 2020 йилда эса Эрон расмийлари мамлакат хавфсизлик кучлари Шаабни қўшни Трукияда ушлаб, Эронга олиб келишганини хабар берганди. Аммо бу қонуний қўлга олиш бўлганми ёки қонунга зид ўғирлашми, бу борадаги тафсилотлар очиқланмаган.
Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Бильстрём Шаабнинг қатл этилганига “хавотирли” муносабат билдирди. Унинг ҳукумати Эрондан Шаабга чиқарилган ўлим ҳукми ижро этмаслигини “ёлвориб” сўраганини маълум қилди.
"Ўлим жазоси — бу ноинсоний ва ва тўғирлаб бўлмайдиган хато ҳисобланади. Швеция ҳам, Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари каби, ҳар қандай шароитда ҳам ўлим жазосини қўлламаслик тарафдоридир”, деган Тобиас Бильстрём.
Таъкидлаш керак, Эрондаги шиа ҳукумати мамлакатдаги миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини топтаб келади. Жумладан, араблар, курдлар, озарбайжонлар шиа ҳукуматининг бундай ноисломий, адолатсиз ва тоқатсиз муносабатидан азоб чекиб келишмоқда. Бироқ шиа ҳукумати доим бу айбловларни рад этади.