“Ўзбекистон камбағалликка қарши кураш бўйича ойнинг энг яхши мамлакати” – глобал тадқиқот маркази
Йил бошидан бери Камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа бюроси (J-PAL) камбағалликка қарши курашаётган энг яхши мамлакатлар сифатида Италия, Германия ва Испанияни эълон қилган эди.

Камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа бюроси (J-PAL) Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати, деб эълон қилди.
"Май ойида бизнинг эътиборимиз Ўзбекистонга қаратилди, у ерда J-PAL Europe камбағалликни қисқартириш амалий маълумотларни жалб этиш имкониятларини ўрганмоқда", - дейилади Ж J-PAL Europe бюроси баёнотида.
Бунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари билан ҳамкорликда камбағалликка қарши кураш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳоли реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга таъсири бўйича ўтказилган қўшма тадқиқотлар ҳам сабаб бўлган албатта.
Қайд этиш жоиз, J-PAL – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи университетларида 7 та ҳудудий ваколатхонаси мавжуд. Ташкилотда 400 дан зиёд мутахассис ишлайди. У дунё бўйлаб 300 га яқин профессор-ўқитувчилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатган. Шу пайтгача ташкилот 91 та мамлакатда мингдан зиёд тадқиқот ўтказган.
