ФВВ бошқаруви таркиби янгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирига биринчи ўринбосар ва ўринбосарлар тайинланди.

Сиёсат
2 май 2023 йил
ФВВ бошқаруви таркиби янгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарори билан полковник Зупаров Санжар Тахирович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зупаров Санжар Тахирович 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарори билан полковник Мухитдинов Мухтар Яшнарович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мухитдинов Мухтар Яшнарович 1973 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили Тошкент давлат техника университетини, 2004 йили Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. 

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарори билан полковник Алибаев Хуршид Нарказакович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Алибаев Хуршид Нарказакович 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган. 

Тайинловга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+