platina.uz

Судга шикоят келиб тушмади — Олий суд

Бугун Олий суд раиси ўринбосари Ҳалилулло Тўрахўжаев иштирокидаги брифингда референдум пайтидаги ҳолатлар бўйича маълумот берилди.

Жамият
1 май 2023 йил
Судга шикоят келиб тушмади — Олий суд

Айтилишича, референдум бошлангандан бугунга қадар судларга ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган. Ахборот ва ташвиқот материалларини йўқ қилиш ва шунга ўхшаш бошқа масалалар юзасидан бирор шахс маъмурий жавобгарликка тортилмаган.

Шунингдек, сохта имзо, эркин иштирокка зўрлик ишлатиш, алдов ва бошқа шунга ўхшаш жараёнлар ҳақида судларга мурожаат келиб тушмаган.

Бирор шикоят бўлса, қонунчиликка мувофиқ, 5 кун ичида мурожаат қилишлари мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+