Бугундан оширилган иш ҳақлари учун бюджетидан 8,1 трлн сўм маблағ йўналтирилади – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғриси"даги фармонига кўра, 1 майдан бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
Жамият
1 май 2023 йил
Натижада, бюджет ташкилотларида фаолият юритаётган 2 млн нафардан ортиқ ходимларнинг иш ҳақи миқдори оширилади. Бунинг учун 2023 йилда давлат бюджетидан 8.1 трлн. сўм маблағ йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги оширилиш ҳақида хабар бергандик.