Нозим Хусанов вазифасидан озод этилди
У Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жамият
11 апрель 2023 йил
Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У 2022 йилнинг 30 декабрида Президентнинг тегишли қарори билан мазкур лавозимга тайинланган эди.
Маълумот учун, Нозим Ҳусанов бундан аввал собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарган.