platina.uz

Март ойида 76,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойданилган

Тезкор тадбирларда 559 та ҳолатда қонун бузилиши қайд этилган.
Жамият
5 апрель 2023 йил
Март ойида 76,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойданилган

2023 йил март ойида 559 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 79 млн куб метр (76,3 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда газ таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида фош қилинди.

Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан:

  • Бухоро вилоятида 24,3 млн куб метрни (24,2 млрд сўм),
  • Фарғона вилоятида 19,3 млн куб метрни (19,3 млрда сўм),
  • Жиззах вилоятида 9,9 млн куб метрни (10 млрд сўм),
  • Самарқанд вилоятида 10,1 млн куб метрни (8,5 млрд сўм),
  • Тошкент шаҳрида 7,1 млн куб метрни (7,1 млрд сўм) ташкил этган.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича:

  • АГТКШларда 22 та ҳолатда (41,7 млрд сўм),
  • иссиқхоналарда 17 та ҳолатда (1,1 млрд сўм),
  • бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида (асфальт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 90 та ҳолатда (24,9 млрд сўм),
  • умумий овқатланиш шохобчаларида 54 та (1 млрд сўм) ҳолатлар аниқланган.

Таъкидланишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+