Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Бош прокуратуранинг platina.uz’га маълум қилишича, 27 ёшли А.Д фарзандлари, 2018 йилда туғилган С.Й, 2019 йилда туғилган С.А ва 2022 йилда туғилган С.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида, уларни ётоқхона деразаси олдига олиб борган. Аввал 5 ёшли фарзанди С.Й ҳамда 4 ёшли С.А.ни 9-каватдан бирин-кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнг кичик фарзанди С.Р.ни олиб, ўзи билан бирга сакраб, ўз жонига касд қилган.
Аёл ва фарзандлари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
