platina.uz
Жамият

Маъмурий жавобгарликка тортилган ота-оналар, қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар

2022 йилнинг яна бир аянчли статистикаси, шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситувчи 29 та ҳолат юзасидан тегишли назорат ўрнатилгани маълум қилинди.
Маъмурий жавобгарликка тортилган ота-оналар, қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамраисининг 2022 йилда амалга оширилган фаолияти юзасидан ахборотига кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги учун 5 227 нафар ота-она маъмурий жавобгарликка тортилган, 2054 нафар болага ҳамда 1306 нафар ота-онага якка тартибда профилактик иш олиб борилиши белгиланган.

Оилалар ва болалар муассасаларига қаровсиз ва назоратсиз қолган 11 162 нафар бола жойлаштирилган.

Шунингдек, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилгани, болаларни тарбиялашдан, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортгани учун 652 нафар боланинг ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситувчи 29 та ҳолат юзасидан тегишли назорат ўрнатилган.

Ўз вақтида туғилганлик гувоҳномасини олмаган 412 нафар болага гувоҳнома берилган. Бундан ташқари, 528 нафар бола гувоҳнома олмагани аниқланиб, бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда.

Маълум қилинишича, уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун 2022 йилда 397 та уй-жой харид қилинган. Шу мақсадда Давлат бюджетидан 57 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича “Меҳр дафтари” тизими йўлга қўйилиб, “Меҳр дафтари” жамғармасига 86,1 млрд сўм маблағ ажратилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid