platina.uz
Жамият

Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди – ДХХ

Улар давлатга 1 млрд. 593 млн. сўм миқдорида зарар етказган.
Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди – ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси материаллари асосида вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижасида Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими фаолиятида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, ўрнатилган тартиб-қоидаларга зид равишда ортиқча синфлар шакллантирилиши, таътил, иш ҳақи ва устама пуллар ортиқча тўланиши, қурилиш-таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, умумий ўрта таълим мактабларидаги товар-моддий бойликларда камомадлар мавжудлиги ва бошқа ҳолатлар натижасида давлатга 1 млрд. 593 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid