2023 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
Жамият
24 март 2023 йил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2023 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йилда закот нисоби 35 миллион 700 минг сўм этиб белгиланди. Шу ва шундан ортиқ маблағга эга бўлган киши жами даромадининг қирқдан бири (2,5 фоиз)ни ажратиб, уни закот ниятида эҳтиёжмандларга беради.
Шунингдек, фитр садақаси ва фидя миқдори ҳам белгиланди. Марказ хабарига кўра:
- буғдой 2 килограмм — 12 минг сўм;
- арпа 4 килограмм — 20 минг сўм;
- майиз 2 килограмм — 100 минг сўм;
- хурмо 4 килограмм — 180 минг сўм.
"Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ёки фидя миқдорини берса кифоя қилади", — дейилади марказ хабарида