platina.uz
Жамият

ФВВ муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айни пайтда ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган масала – юртимизда яқин орада яна кучли зилзила бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларга жавоб берди.
ФВВ муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистонда 21 ва 23 март кунлари ер силкиниши кузатилди. Афғонистон ва Тожикистонда кузатилган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди.

Бу эса аҳоли орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ФВВ эса аҳолини муҳим огоҳлантириш билан мурожааат қилди.

"Ҳурматли юртдошлар, шу кунларда ижтимоий тармоқларда яқин кунларда зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида сохта хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан Сизларни бундай ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирамиз. Яна бир бор таъкидлаймизки, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас. Ўзбекистон сейсмик фаол зонада жойлашгани сабабли баъзида ер силкинишлари содир бўлади. Ҳар доим шундай бўлган", - дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid