platina.uz

Тошкентда таровеҳ намозлари сабаб айрим кўчалар ёпилади

Ушбу кўчаларда автомобил ҳаракати ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар чекланади.
Жамият
22 март 2023 йил
Тошкентда таровеҳ намозлари сабаб айрим кўчалар ёпилади

Тошкентда Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

  • Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар;

Бектемир тумани бўйича:

  • Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар;

Яшнобод тумани бўйича:

  • Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
  • Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар;

Миробод тумани бўйича:

  • Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
  • Қўйлиқ ота масжиди ТҲАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар;

Сергели тумани бўйича:

  • Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар (Темир панжара — 20);
  • Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели–Нуғайқўрғон КҲАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасига қадар;

Яккасарой тумани:

  • Усмон бин Маъзум масжиди КҲАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ-Қушбеги чорраҳасига қадар;
  • Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғибўстон чорраҳасига қадар;
  • Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар;

Янгиҳаёт тумани:

  • Ниёзмат ота масжиди ТҲАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар;

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

  • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасига қадар;
  • Камолон масжиди Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасига қадар;

Олмазор тумани бўйича:

  • Ҳазрати Имом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасига қадар;
  • Исломобод масжиди КҲАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасига қадар;
  • Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасига қадар;

Юнусобод тумани бўйича:

  • Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар;

Учтепа тумани бўйича:

  • Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қаъни айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасига қадар;
  • Ҳазрати Али масжиди Назарбек-Махорат чорраҳасидан Назарбек-Замаҳшарий 1-тор кўчасигача қадар;

Чилонзор тумани бўйича:

  • Новза масжиди Бунёдкор-Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача қадар;
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар;
  • Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

намозлари 22 мартдан ўқилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+