Тошкентда "Наврўз сайли" қаерда ўтиши маълум бўлди
18-22-мартгача пойтахтда "Наврўз сайли" бўлиб ўтади.
Жамият
16 март 2023 йил
![Тошкентда "Наврўз сайли" қаерда ўтиши маълум бўлди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/IMG_20230316_124333_176.a0374a2391e3.webp)
18 мартдан 22 мартгача пойтахтимиздаги «Наврўз» боғида «Наврўз сайли» бўлиб ўтади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда дорбоз ва полвонларнинг чиқишлари, ўзбек халқ ўйинлари, миллий анъаналаримизга асосланган бозор муҳити, миллий таомларимиз, «Ретро» тўй маросими ва эстрадамиз юлдузларининг чиқишлари ташкил этилади.
"Янги кун тантаналарини «Наврўз» боғида нишонланг", - дейилади хабарда.