platina.uz

Референдум учун 182 млрд 386 млн сўм сарфланади – Марказий сайлов комиссияси

30 апрел куни мамлакатимизда кутилаётган муҳим сиёсий жараён учун ажратиладиган маблағ ва уни ўтказиш тартиблари очиқланди.
Жамият
16 март 2023 йил
Референдум учун 182 млрд 386 млн сўм сарфланади – Марказий сайлов комиссияси

Марказий сайлов комиссияси (МСК) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли қонун талабларига риоя қилган ҳолда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиққан.

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни 19-26 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур референдум участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган фуқаролар овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилади.

Қонунга кўра, МСКнинг референдум якунлари бўйича қарори реферундим ўтказилган кейин кўпи билан ўн кун ичида эълон қилинади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+