Савид Иматов Сирдарё вилоятига прокурор бўлди

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Савид Базарбаевич Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмат хабар берди.
С.Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.
