platina.uz
Жамият

Тошкентда 11-синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйди

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда 11-синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйди

Тошкент шаҳри Миробод туманидаги мактабларнинг бирида 11-синф ўқувчиси келишмовчилик сабаб ўз синфдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Маълум қилинишича, 11 март куни тахминан соат 14.00 ларда Миробод туманидаги мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчилари: 2006 йилда туғилган Т.А. ҳамда 2005 йилда туғилган О.Ж., шу тумандаги спорт майдончаларидан бирида баскетбол ўйнаётган вақтида ўзаро оғзаки гап талашиб қолганлар. Шундан сўнг, вояга етмаган 2006 йилда туғилган Т.А. ушбу келишмовчиликни тинч йўл билан ҳал қилиш ўрнига, ўзи билан олиб келган пичоқ билан 2005 йилда туғилган О.Ж.ни бел соҳасига бир маротаба урган. Натижада, О.Ж. тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага олиб борилган. Ҳозирда О.Ж.нинг ҳолати қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid