platina.uz

Халқимиз катта ўзгаришлар кутаётган муҳим жараён – Янгиланаётган Конституция учун аҳолидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган

Бевосита халқимизнинг таклифлари асосида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси тайёрланди.
Сиёсат
9 март 2023 йил
Халқимиз катта ўзгаришлар кутаётган муҳим жараён – Янгиланаётган Конституция учун аҳолидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган

Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши ҳақида хабар қилгандик.
Айни пайтда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисда маълум қилинишича, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳолидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлигини ўзи ҳам конституциявий ислоҳотлардан халқимиз катта ўзгаришлар кутаётганлигидан далолат бермоқда.
Конституциявий қонун лойиҳаси масъул қўмиталар томонидан эксперт, мутахассис, олим ва сиёсатчилар иштирокида қайта таҳрир қилиш ҳамда такомилга етказиш мақсадида 12 маротаба моддама-модда ўқишдан ўтказилди. Умумхалқ муҳокамаси давомида қарийб 40 маротаба масъул қўмиталарнинг мажлислари ўтказилди.
Бугунги кунда тайёрланган Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда, яъни Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланмоқда. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда. Натижада Конституциямиз ҳам мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янгиланмоқда.
Барчамизга маълумки, агар амалдаги қонун ҳужжати матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уни янги таҳрирда баён этиш зарур. Шу боисдан ҳамда киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти ва кўламидан келиб чиқиб, кўриб чиқилаётган лойиҳада Конституцияни янги таҳрирда баён этиш учун барча асослар етарли. Шунинг учун ҳам лойиҳанинг номини Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида эмас, балки “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни деб аташ таклиф этилмоқда.
янгиланаётган Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+