Тошкентда россиялик журналист ўлик ҳолда топилди

Россиянинг “Бюллетен кинопрокатчика” журнали бош муҳаррири Александр Нечаев 37 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журнал Telegram канали хабар берди.
«Бюллетень кинопрокатчика“ бош муҳаррири Александр Нечаевнинг кутилмаган ўлимини чексиз қайғу билан маълум қиламиз. Саша ўткир зеҳнли, очиқкўнгил, профессионал ва истеъдодли одам эди. Биз нафақат ҳамкасбимизни, балки хотирамизда абадий қоладиган яқин дўстимизни ҳам йўқотдик», — дейилади хабарда.
Марҳумнинг яқинларига кўра, ўлим сабаблари ҳозирча номаълум. Марҳумнинг дўсти, журналист Денис Корсаковнинг айтишича, Нечаев бир-икки ой Тошкентда истиқомат қилиш учун келган.