platina.uz
Жамият

Наманганда 25 болани олиб кетаётган “Дамас” ҳайдовчиси аниқланди

Наманганда 25 болани олиб кетаётган “Дамас” ҳайдовчиси аниқланди
Наманган туманида ЙПХ ходими томонидан "Damas" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасида жами 25 нафар болалар олиб кетилаётганлиги аниқланди. Маълум қилинишича, 12 ёшга тўлмаган болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида ташиш тақиқланади. Шунингдек, ташилаётган йўловчилар сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак. Мазкур ҳолатда ҳайдовчиларнинг одам ташиш қоидаларини бузиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid