platina.uz
Жамият

Жиззахдаги мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини калтаклади

Жиззахдаги мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини калтаклади
Тармоқларда Жиззах шаҳридаги 11-мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини аёвсиз дўппослагани акс этган видео юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 11-сонли ўрта умумтаълим мактабида рўй берган ва жабрланган ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шу асосида ўтказилган суд-тиббий экспертизаси ўқувчига соғлигининг бузилишига олиб келган тан жароҳати етказилганлигини тасдиқлаган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.М га нисбатан Жиноят кодексининг 109- моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid