platina.uz
Жамият

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўтган ҳафта охирида қисқа муддатга совуқни олиб келган совуқ ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан шиддат билан чекинмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди. Қайд этилишича, 28 февраль ва 1-2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида 2 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 2 мартда кечаси 2-7 даража илиқни, кундузи 17-22 даража илиқни ташкил этади. Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор. 3 мартда Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича булутлилик кучаяди, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва 12-17 даража илиқни ташкил этади. 2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида 27-28 февраль ва 1-2 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. 2 март куни 19-21 даража илиқни ташкил этади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid