platina.uz
Жамият

9 минг доллар пора сабаб Оҳангарон прокуратураси терговчисига жиноят иши қўзғатилди

9 минг доллар пора сабаб Оҳангарон прокуратураси терговчисига жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура 26 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилгани ҳақида хабар қилди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг Platina.uz га маълум қилишича, тадбирда Оҳангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. 27 февраль куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid