platina.uz
Жаҳон

Туркияда зилзиладан кейин 612 кишига нисбатан текширув бошланди

Туркияда зилзиладан кейин 612 кишига нисбатан текширув бошланди
Туркияда кетма-кет зилзилалар пайтида биноларнинг қулашига алоқадор бўлган 612 кишига нисбатан тергов ишлари бошланди, дея хабар бермоқда Associated Press Туркия ҳукуматига таяниб. Мамлакат Адлия вазири Бекир Бўздағ, 184 нафар гумондорнинг суд қароригача қамоққа олинганини маълум қилди. Улар орасида қурилиш пудратчилари, биноларнинг эгалари ёки бошқарувчилари бор эди. Вайрон бўлган биноларнинг аксарияти сифатсиз материаллар ва усуллардан фойдаланган ҳолда қурилган, уларнинг баъзилари давлат стандартларига жавоб бермаган. Туркия тарихидаги қарийб 100 йил ичидаги энг катта 7,7 магнитудали зилзила 6 февраль куни юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзилалар оқибатида 44,2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. АFAD маълумотларига кўра, зилзилалардан кейин Қаҳраманмараш марказида 9136 та ер силкиниши содир бўлган, 528 мингдан ортиқ одам минтақадан эвакуация қилинган. Воқеа содир бўлган ҳудудда қидирув-қутқарув ходимлари иш олиб бормоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid