platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида янги тарих музейи ташкил этилди

Тошкент вилоятида янги тарих музейи ташкил этилди
Юқори Чирчиқ тумани Т.Г.Хван маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган бу бино Ички ишлар органининг маҳаллий идораси ҳисобланади. Уни собиқ милиция майори, 90 ёшли Сабриддин Носиров ташкил этган. Ушбу музей биноси 1962 йилда қурилган бўлиб, дастлаб тикув цехи, почта алоқа бўлими бўлган. 1971 йилда эса қишлоқ таянч пункти ташкил этилган. Шундан сўнг, 1973 йил 3 октябрь куни ушбу таянч пунктига собиқ СССР Ички ишлар вазири, генерал-полковник Н.А.Шолоков ташрифида кичик лейтенант Носиров Сабриддин Гаппарович билан суҳбатлашиб, капитан унвонини берган. Таянч пункти иш бошлагач, 11 та хорижий давлатлардан, яъни Германия, Россия, Въетнам, Ҳиндистон, Япония ва қатор чет давлатлардан Олий мартабали меҳмонлар, 14 та Республика Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари шу ерга келиб, пункт фаолияти билан танишган. Ўша пайтларда туманда 3 та профилактика инспектори фаолият юритиб, капитан С.Носировга хизмат оти бириктирилган. У 17 та қишлоқ, 5 та умумтаълим мактаби ва у ерда таълим олувчи 3,5 мингга яқин ўқувчиларга масъул эди. Сабриддин ота ўз даврида қишлоқ совети раиси, Совет иттифоқи қаҳрамони Хван Ман Гым билан ҳамкорликда иш фаолиятини ҳавас қиларли даражада олиб борган. Қишлоқ таянч пункти тарих музейига кирар экансиз, ўша даврнинг фотожамланмалари, техник ускуналар, махсус кийимлар ҳамда видеолавҳаларнинг гувоҳи бўлиш мумкин.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid