platina.uz
Жамият

Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юкланди

Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юкланди
Тошкент вилояти ҳокимининг 24 февралдаги фармойиши билан Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Раҳмоновга юкланди. Ҳужжатга кўра, Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Журъатбек Рахмонов зиммасига юкланган. Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи ва Журъатбек Рахмоновнинг розилик аризаси келтирилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid