platina.uz
Жамият

Туркияга қутқарув ишлари учун кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қайтиб келди

Туркияга қутқарув ишлари учун кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қайтиб келди
Туркияда 18 кунлик қидирув-қутқарув ишларидан сўнг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги отряди Тошкентга қайтиб келди. Маълум қилинишича, 6 февраль куни Туркиянинг жанубий-шарқий вилоятларида даҳшатли зилзила сабаб ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи табиий офат ўчоғи, яъни Ҳатай вилоятига жўнатилди. "Отрядимиз иштирокидаги қутқарув операцияси 2 ҳафтадан кўпроқ давом этди ва шу вақт ичида йигитлар вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадларни олиб чиқдилар. Бугун бизнинг қаҳрамонларимиз уйга қайтишди", - дейилади хабарда. Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, Фавқулодда вазиятлар вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid