platina.uz
Жамият

Самарқанддаги «метан заправка»да Nexia-3 портлаб кетди

Самарқанддаги «метан заправка»да Nexia-3 портлаб кетди
Самарқанддаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинасига ўрнатилган газ баллонида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Маълум қилинишича, 25 феврал куни соат 11:00 ларда Самарқанд шаҳар Ҳунармандлар МФЙ Бедил кўчасида жойлашган «Камалак» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида, шохобча ишчиси Пастдарғом тумани Гулобод МФЙда яшаган, 1980 йилда туғилган М.З., ушбу шохобчага сиқилган газ қуйиш мақсадида келган ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Ҳ.Д. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинага газ қуяётганда, багаж қисмига ўрнатилган газ балонининг ёрилиб кетиши натижасида чақнаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида МЧЖ ишчиси М.З. куйиш жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid